Бош саҳифа > Туман янгиликлари > Ҳар бир бола — меҳр ва эътибор марказида

Ҳар бир бола — меҳр ва эътибор марказида

Бугун Риштон туманидаги Мактабгача ва мактаб таълими бўлимида «1 июнь – Халқаро болаларни ҳимоя қилиш куни» муносабати билан байрам тадбири катта шоду хуррамлик билан ўтказилди.

Тадбирда туман ҳокими Баҳодиржон Холиқов иштирок этиб, болажонларни ушбу эзгу ва қувончли кун билан самимий табриклади. У ўз сўзида болалар — бизнинг келажагимиз, мамлакатимизнинг энг қимматли бойлиги эканини таъкидлади.

Байрам муносабати билан Риштон тумани ҳокимлиги, Мактабгача ва мактаб таълими бўлими, ҳамда таълим ва фан ходимлари касаба уюшмаси туман кенгаши томонидан болаларга қувонч улашувчи совғалар тақдим этилди.

Кўнгиллар байрамона, болаларнинг юзида табассум, кўнгилларда қувонч туйғуси. Тадбир доирасида рақслар, қўшиқлар, турли саҳна кўринишлари намоён қилинди.

Байрам тадбирлари ҳали ҳам давом этмоқда, болажонлар учун ёрқин хотираларга бой кун бўлиши кутилмоқда.

Мавсумжон Абдуллаев,
Ўзбекистон давлат Жаҳон тиллари университети
Халқаро журналистика
факультети 2-босқич талабаси.