Диққат эълон!

Туманни комплекс ижтимоий – иқтисодий ривожлантириш юзасидан 2018 йилга мўлжалланган “Йўл харитаси”га кўра аҳоли томорқасидан янада самарали фойдаланиш мақсадида асаларичилик, қуёнчилик, эчкичилик ва иссиқхоналар ташкил этиш ҳисобига фуқаролар бандлигини таъминлашга эътибор кучайтирилади. Шу мақсадда туманда асаларичиликни ривожлантириш бўйича 5 та, қуёнчиликни ривожлантириш бўйича 1 та ва эчкичиликни ривожлантириш бўйича 1 та фермер хўжаликлари ташкил қилинади.

Шунингдек, тумандаги Бурҳониддин ар-Рошидоний номли маданияти ва истироҳат боғи капитал таъмирланиб, ҳудудда вилоят ҳокимлиги қошидаги “Ягона буюртмачи хизмати” инжиниринг компанияси томонидан тузилган лойиҳа-смета ҳужжатларига асосан 500 ўринга мўлжалланган ёзги амфитеатр қурилади.