ШАКЛЛАНМАГАН НУТҚ
ИНСОН ШАХСИНИ ТЎЛИҚ РИВОЖЛАНИШИГА ТЎСҚИНЛИК ҚИЛАДИ
Давлатимиз томонидан болаларнинг индувидуал эҳтиёжларини ҳисобга олган ҳолда илк ва мактабгача ёшдаги болаларни ривожланишига қўйиладиган Давлат талаблари асосида ҳамда “Илк қадам” ўқув дастурига мувофиқ уларни ҳар томонлама баркамол ривожлантириш учун қулай шарт-шароитлар яратилмоқда.
Бугунги кунда таълим-тарбия тизимини муваффақиятли ташкил этиш, мактабгача ёшдаги болаларнинг нутқидаги камчиликларни аниқлаш, уларни бартараф этиш асосий мақсадимиздир.
Бизнинг мактабгача таълим ташкилотимизда 2022 ўқув йили учун катта тайёргарлик ишлари олиб борилди. Хусусан, дефектолог хонаси жиҳозланиб, ўқув йили учун тайёрланди.
Ўзбекистон Республикаси Мактабгача таълим вазирлигининг 155-сонли буйруғига асосланиб, МТТда тарбияланаётган 24 нафар болаларнинг нутқида нуқсонлар борлиги аниқланиб, тегишли муассасалар мутахассислари томонидан асосланиб, ташҳислар қўйилди.
Жорий йил март ойида ташҳисларга асосланиб, коррексион педагогик ишлар олиб бориб, шундай болаларнинг нутқ-нуқсонларини ҳисоблаб, 2 гуруҳга бўлиб олдим.
1.Гуруҳли
2.Якка тартибли
Натижада коррексион педагогик ишга жалб қилинган болалардан соғломлаштирилгани машғулотдан четлаштирилди. Уларнинг ўрнига Риштон КТМП логопеди Б.Ҳамдамов томонидан сараланган ТНХ хулосаси орқали бошқа болажонлар жалб қилинди.
Ишлаш жараёнида ҳар бир болалар билан нафас машқлари артикулатсион машқлар, массаж, бармоқ машқи, логопедик массажлар, сўз бойликларини ошириш, дидактик кўргазмали ўйинлар, логоритмикалар олиб борилди.
Болалар билан якка тартиб ишлаш бўйича МТТда ўтказилган тадбирларда педагогик кенгашларда мунтазам қатнашиб келаман. 2022 йилнинг март ойи учун Р товушини мустаҳкамлаш, ёзги соғломлаштириш ойлигида Қ товушини фарқлаш, ўргатиш ҳамда логоритмика юзасидан очиқ машғулот олиб бордим.
Нутқ нуқсонларини бартараф этишда ота-оналар ёрдами катта бўлди. Вазифалар вақтида бажартирилгани учун яхши натижаларга эришяпмиз.
Биз нутқ орқали ўз фикр мулоҳазаларимизни ўзгаларга етказамиз ва жамиятда ўз ўрнимизни топамиз
З ЖАКБАРОВА,
54-ДМТТ дефектологи.