Бош саҳифа > Без рубрики > Баҳодир Холиқов Риштон тумани ҳокими этиб тайинланди

Баҳодир Холиқов Риштон тумани ҳокими этиб тайинланди

Халқ депутатлари Риштон туман кенгашининг вилоят ҳокими Хайрулло Бозоров иштирокида бугун, 11 август куни бўлиб ўтган навбатдан ташқари сессиясида ташкилий масала кўрилди.

Шу пайтгача Фарғона вилояти Камбағалликни қисқартириш ва бандлик бош бошқармаси бошлиғининг ўринбосари бўлиб ишлаб келган Холиқов Баҳодир Раҳматуллаевични Риштон тумани ҳокими этиб тайинлаш тўғрисидаги вилоят ҳокимининг қарори Халқ депутатлари Риштон туман кенгаши депутатлари томонидан бир овоздан маъқулланди.