Ўзбекистон Республикаси Президентининг Виртуал қабулхонаси орқали, ҳамда Ўзбекистон Республикаси Президентининг Риштон туманидаги Халқ қабулхонаси орқали 2023 йил давомида давлат органлари ва ташкилотлари, шунингдек, маҳаллий давлат ҳокимияти органларига жами 1573 та мурожаатлар келиб тушган, 2022 йилнинг 1-ярим йиллиги давомида 2716 та мурожаатлар келиб тушган бўлиб, мурожаатлар сони ўтган йилнинг мос даврига нисбатан 1143 та мурожаатга камайтирилишга эришилган.

Жумладан, мурожаатлар сони ташкилотлар кесимида таҳлил қилинганда, Риштон туман ҳокимияти (-322), Бюджетдан ташқари пенсия жамғармаси Фарғона вилояти Риштон туман бўлими (-280), Риштон туман Камбағалликни қисқартириш ва Бандликка кўмаклашиш бўлими (-217), Риштон туман тиббиёт бирлашмаси (-87), Мажбурий ижро бюроси Риштон туман бўлими
(- 65), Риштон туман прокуратураси (-47), Риштон туман электр тармоқлари корхонаси (-39), «Фарғона сув таъминот» Риштон туман бўлими МЧЖ (-32), Риштонтумангаз филиали (-30), Кадастр агентлиги Фарғона вилояти Риштон тумани бўлими (-27), Фуқаролик ишлари бўйича Риштон туманлараро суди
(-24), Риштон туман мактабгача ва мактаб таълим бўлимида (-21) мурожаатлар сони ўтган йилнинг мос даврига нисбатан камайган. 

Риштон тумани аҳолиси томонидан Давлат раҳбарининг виртуал ва Халқ қабулхонаси орқали туман миқёсидаги ташкилотларга жами 1573 та мурожаат келиб тушган бўлиб, шундан 846 таси ёки 53,78 фоизи ижобий ҳал қилинган, 468 тасига ҳуқуқий маълумот бериш орқали ҳал этилган бўлиб, мурожаатларнинг қаноатлантириш даражаси 83,5 фоизни ташкил этади. Шунингдек мурожаатларнинг 237 тасига асосли тушунтиришлар берилган ва қолган 22 таси кўриб чиқиш жараёнида.

Шуҳратжон РАҲИМОВ,

Ўзбекистон Республикаси Президенти Халқ қабулхонаси туман бўлими мудири.