Бош саҳифа > Без рубрики > ЭСКИРГАН НОРМАЛАР БУГУНГА УЙҒУНЛАШТИРИЛАДИ

ЭСКИРГАН НОРМАЛАР БУГУНГА УЙҒУНЛАШТИРИЛАДИ

Бугунги кунда қурилиш тармоғини модернизация қилиш, жадал ва инновацион ривожлантиришнинг стратегияси тасдиқланиб, унда шаҳарсозлик соҳасидаги эскирган норматив хужжатларни жаҳон стандартларига мувофиқлаштириш қатъий белгиланган. Жумладан, “Ўзбекистон буилдинг cоде дастури модернизацияси орқали бир нечта аниқ мақсадлар кўзда тутилмоқда.

Мазкур модернизация жараёни учун Корея қурилиш технологиялари институти билан ҳамкорлик йўлга қўйилган. Шунингдек, бу ишларни мувофиқлаштириш учун 2022 йилда Вазирлик ҳузурида Қурилишда техник меъёрлаш ва стандартлаштириш илмий-тадқиқот институти ташкил этилди. Ҳозир институтда 80 нафардан ортиқ илмий ходимлар ҳамда малакали мутахассислар фаолият олиб бормоқда.

Ўзбекистонда қурилиш соҳасидаги барча хизмат ва технологик жараённи инсон омилисиз мувофиқлаштириб бориш мақсадида “шаффоф қурилиш” миллий ахборот тизими ишга туширилгани муҳим омил бўлмоқда. Бу эса мазкур соҳадаги давлат хизматларини тўлиқ рақамлаштириш, хужжатларнинг электрон шаклда айланишини таъминлаш, инвестиция дастуридаги қурилиш обектларининг ҳолатини реал вақт режимида кузатиб бориш имконини бермоқда.

Қурилишга доир лойиҳалар тендер платформаси орқали инсон омилисиз танлаб олинади. Ушбу амалиётнинг дунё миқёсида муқобили кам. Бунда талабгорнинг маълумотлари автоматлаштирилган тарзда солиқ, адлия идоралари, Мажбурий ижро бюроси, қурилиш ва уй жой коммунал хўжалиги соҳаси назорат инспекцияси ҳамда Марказий банк маълумотлари базасидан олинади.

Шаҳарсозлик хужжатларини экспертдан ўтказиш бўйича ахборот тизими рақамлаштирилди. Бунда ариза берувчи уйдан чиқмаган ҳолда мурожаат қилиб қисқа муддатда тегишли экспертиза хулосаларини олиши мумкин. Мамлакатимиздаги қурилиш бунёдкорлик ишлари бир мақсадга – аҳолининг тўкис ҳаёт кечириши учун замонавий турар жойидан, ижтимоий соҳа объектлари ва қулай инфратузилма яратишга қаратилгани билан аҳамиятлидир.

Ш.ЖУМАДУЛЛАЕВ,

Риштон тумани ФВБ НТБ бошлиғи, катта лейтенант.