Ёшларни миллий урф-одатлар ва қадриятларга, жумладан, оила қадриятларига содиқ ҳолда ватанпарварлик руҳида тарбиялаш уларни ёт ғоялар таъсирига тушиб қолишини олдини олиш ҳамда ижтимоий-маънавий муҳитни соғломлаштириш, диний қадриятлардан ёшлар тарбиясида унумли фойдаланиш, ёшлар ўртасида жиноятчилик, диний мутаассибликни олдини олиш мақсадида жорий йилнинг 16 август куни Республика Маънавият ва маърифат маркази Риштон туман бўлинмаси ва туман ҳокимлиги ҳамкорликда тумандаги Ободонлаштириш бўлими ҳодимлари учун мустақиллигимизни 32 йиллигини муносиб нишонлаш мақсадида «ЯНГИ ҲАЁТ УЧУН, ЯНГИ ЎЗБЕКИСТОН УЧУН» шиори остида ва «Жаҳолатга қарши маърифат» ғояси асосида давра суҳбати ташкил этилди.
Давра суҳбатида Республика Маънавият ва маърифат маркази Риштон туман бўлинмаси раҳбари Д.Додобоева, ҳамда туман ҳоким маслаҳатчиси А.Ҳайдаров мавзуга доир маъруза қилиб, тушунтириш ишлари олиб бордилар. Давра суҳбати давомида ходимлар учун «Иқрор» кинофильми номойиш этилди.