Тохиржон Хайдаров сопол идишларга оддий игна билан минатюра чизиш санъат услубини қўллайди, хозиргача унинг ишлаб чиқарган санъат асарлари 3 мингдан ошиб кетди.
Т.Хайдаровнинг асарлари асосан: Алишер Навоий, Захириддин Мухаммад Бобур, Хофиз Шерозий, Жалолиддин Румий, Умар Хаём каби улуғ аломмалар ва Амир Темур Қўқон хонлиги шажаралари хамда Бухоро, Самарқанд, Хива, Тошкент, Қўқон шаҳарларидаги тарихий обидаларини сопол лаганларга ва вазаларга игна билан чизади. Хамда Риштон ананавий услубида токсиёҳ, сафедпаз, мовий рангларда асарлар яратади.
Унинг ижодида миллатимизнинг буюк ва қадимий тарихи, адабиёти хамда маънавияти акс этирилган. Шунингдек миллий ҳунармандчилик асосида сопол буюмларга қадимий усулда минатюралар чизиш, буюк шахслар ва алломаларни портретларини тушириш, миллий ва замонавий нақшларни чизади.
Ҳозиргача уй музейига дунёнинг кўплаб маммлакатларидан жумладан Америка, Англия, Германия, Япония, Малайзия, Индонезия каби мамлакатлардан, шунингдек Республикада яшаётган кўплаб санъат ихлосмандлари ва ёшлар катта қизиқиш билан томоша қилишмоқдалар. Уй музейда мехмонлар учун мехмонхона кичик ошхона ташкилланган, ташриф буюрувчилар бир неча кун қолиб, кулолчилик санъати билан амалий танишиш имконига эга.