Азиз устозлар, мураббийлар!
Авваламбор Сизларни 1 октябрь – Ўқитувчи ва мураббийлар куни умумхалқ байрами билан чин қалбдан самимий муборакбод этаман.
Улуғ шоир ва мутафаккир бобомиз Алишер Навоий ҳазратлари «Ҳақ йўлинда ким сенга бир ҳарф ўқитмиш ранж ила, айламак бўлмас адо онинг ҳақин юз ганж ила», деганларида сиз каби фидойи устозларнинг шарафли меҳнатингизни назарда тутганлигига ишончим комил.
Дарҳақиқат, устоз деганда ҳар қайси инсон кўнглига чуқур ҳурмат-эҳтиром ва чексиз миннатдорлик туйғулари, шу билан бирга ҳеч қандай бойлик билан ўлчаб ва адо қилиб бўлмайдиган қарздорлик ҳисси пайдо бўлади. Устозларимиз ўгити ва кексаларимиз панд-насиҳатларига амал қилиб борсак, асло кам бўлмаймиз. Бу билан устоз ва мураббийларимиз олдидаги илк бурчимизни адо этган бўламиз.
Халқимиз устозларни эъзозлаб “Устознинг умри мангу, чунки шогирдлар умри унга уланади” дейди. Ҳа, жуда ҳам тўғри фикр. Муаллим-устоз шундай мўътабар зотки, унинг номи ҳам, умри ҳам ҳамиша боқийдир.
Муҳтарам Президентимиз Шавкат Мирзиёев ташаббуси билан юртимизда ўқитувчи обрўсини юксалтириш, иззатини ўз ўрнига қўйиш, таълим масканларини обод этиш борасидаги туб ўзгаришлар амалга оширилди. “Янги Ўзбекистон мактаб остонасидан бошланади”, деган эзгу даъват ўртага ташланди. Бундан нафақат ўқитувчи ва мураббийлар, балки барча халқимиз, кексаю ёш бирдек мамнун бўлди.
Бугунги кунда туманимизда ҳам фидойи, ҳалол, ўз вазифасини виждонан адо этиб келаётган устоз-мураббийларимиз кўплаб топилади. Биз улар билан ҳақли равишда фахрланамиз.
Фурсатдан фойдаланиб, ёш авлодга таълим-тарбия беришда камарбаста бўлиб меҳнат қилаётган барча устозларимизга ўзимнинг самимий миннатдорчилигимни билдираман.
Сиз азизларни, туманимиз таълим соҳаси фидойиларини, барча устоз ва мураббийларни 1 октябрь – Ўқитувчи ва мураббийлар куни умумхалқ байрами билан чин қалбимдан табриклайман.
Сизларга сермазмун умр, соғлик ва омонлик тилайман. Баркамол авлодни тарбиялаб вояга етказишдек муқаддас ва шарафли ишларингизда муваффақиятлар ҳамиша ёр бўлишини тилайман.
Байрамингиз муборак бўлсин!
Суфҳонжон СОЛИЕВ, туман ҳокими.
Қадрли устоз ва мураббийлар!
Дунёдаги энг шарафли ва машаққатли касб эгаси бўлган Сиз азизларни ва сизлар орқали туманимизнинг барча таълим соҳаси фидойиларини “Ўқитувчи ва мураббийлар куни” билан чин қалбимдан самимий табриклайман.
Барчангизга мустаҳкам сиҳат-саломатлик, хонадонингизга тинчлик-хотиржамлик, фаолиятингизга улкан муваффақиятлар тилайман.
Шарафли касбингиз ортидан ҳамиша шогирдлар ва эл-юрт ардоғида бўлинг, қадрли устозлар!
Байрамларингиз муборак бўлсин!
Рустамжон МАДАЛИЕВ, туман прокурори.
Азиз ва муҳтарамустозлар!
Сизларни «Ўқитувчи ва мураббийлар куни” билан табриклаб, барчангизга сиҳат-саломатлик, шарафли ва масъулиятли фаолиятингизда катта муваффақиятлар, хонадонларингизга файзу барака тилайман. Биз халқимизнинг энг катта бойлигини – минглаб фарзандларимиз, жондан азиз ўғил-қизларимизнинг тақдирини, мамлакатимиз истиқболини сизларга ишониб топширганмиз. Ва бу вазифани масъулият билан адо этишда сизларга куч-қувват тилаймиз.
Байрамларингиз муборак бўлсин!
Ҳожиакбар ТОШПЎЛАТОВ, туман ИИБ бошлиғи.
Ҳурматли ўқитувчилар!
Сиз борсизки, ҳаётимиз нурафшон, эртанги кунимиз – фарзандларимиздан кўнглимиз тўқ. Ўзбекистон фарзандлари чеҳрасидаги нур – бу тинчликнинг нури. Озод диёримиздаги ана шу осуда, фаровон ҳаётимизга кўз тегмасин.
Фурсатдан фойдаланиб сизларни 1 октябрь – Ўқитувчи ва мураббийлар куни билан табриклаб, барчангизга сиҳат-саломатлик, бахт ва омад, хонадонларингизга тинчлик-хотиржамлик, файзу барака тилайман. Доимо соғ- омон бўлинг, азиз устозлар!
Байрамларингиз муборак бўлсин!
Дилшоджон РАҲИМОВ,
туман ДСИ бошлиғи.