Бош саҳифа > Тиббиёт > ОДАМ САВДОСИ- ЖАМИЯТ МУАММОСИ

ОДАМ САВДОСИ- ЖАМИЯТ МУАММОСИ

Одам савдоси инсон шаъни ва кадр-кимматини камситадиган, дунё тараккиёти учун мутлако ёт бўлган трансмиллий муаммо, жиноят саналади. Инсон табиат бойликларидан лаззатланиши, соғ-саломат, бахтли ҳаёт кечириши, кучли ва ақлли бўлиши учун ўзини-ўзи асраб-авайлаши, ҳимоя килиши ҳамда шахсий ҳуқуқ ва эркинликларини муҳофаза қилиши лозим.

Инсонлар бойлик орттириш мақсадида ўз яқинлари, қариндош-уруғларини, маҳалладошларини турли хил алдов йўллари билан Россия, Туркия, Қозоғистон, Бирлашган Араб Амирликлари ва бошқа чет давлатларда яхши ҳақ тўланадиган ишларга жойлаб қўйишни ваъда килиб, ноқонуний йўллар билан олиб чиқиб кетиб, сотиб юбормоқдалар.
Бундай ҳолатларнинг, бизнинг мамлакатимизда ҳам мавжудлиги миллатимизнинг фожиасидир. Айникса, бу ишларда бевосита жабрланувчи бўлиб қолаётганларнинг аксарияти аёллар эканлиги ачинарли ҳолатдир. Шунингдек, чет давлатларга пул топиш илинжида кетган эркакларнинг сотиб юборилиши оқибатида уларнинг ишлаш шароитлари ночор ҳолатда бўлган, нам, совук шароитларда ишлаши, ертўлаларда яшаши, тўйиб овқатланмасликлари оқибатида турли хил юқумли ва сурункали касалликлар орттириб келаётганлигини қандай изоҳлаш мумкин. Айниқса, жинсий йўл билан юкадиган ОИВ инфекцияси, заҳм касалликлари ҳамда зах жойларда яшовчилар орасида сил, сурункали простата безининг яллиғланиши туфайли бепушт бўлиб колаётган йигитларнинг аҳволи ачинарли, албатта.
Кузатишлар шуни кўрсатдики, асосан 20-25 яшар йигит-қизлар бу иллат домига тушиб колишлари эҳтимоли юкори ҳисобланади.
Юртимизда замонавий қулликка қарши изчил кураш олиб борилмокда. Ўзбекистон Республикасининг «Одам савдосига қарши кураш тўгрисидаги» 2008-йил 17-апрелдаги Қонуни ва Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Одам савдосига карши кураш самарадорлигини ошириш бўйича чора-тадбирлар тўғрисида» 2009-йил 8-июлдаги ПК-911-сонли Қарори кабул килинган.
Шунингдек, Президентимизнинг 2017 йил 7 февралдаги ПФ-4947-сонли Фармонига мувофиқ кабул килинган 2017-2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йўналиши бўйича ҲАРАКАТЛАР СТРАТЕГИЯСИнинг тўртинчи йўналиши айнан ижтимоий соҳани ривожлантиришнинг устувор йўналишлари, деб номланган бўлиб, унга кўра мамлакатимиз аҳолисининг реал пул даромадларини ва харид қобилиятини ошириш, кам таъминланган оилалар сонини ва аҳолининг даромадлари бўйича фарқланиш даражасини янада камайтириш кўзда тутилган. Бундан ташқари, янги иш ўринларини яратиш ҳамда аҳолининг, энг аввало, ўрта махсус ва олий ўқув муассасалари битирувчилари бандлигини таъминлаш, меҳнат бозори мутаносиблигини ва инфратузилмаси ривожланишини таъминлаш, ишсизлик даражасини камайтириш масалалари кўйилган.
Ноқонуний йўллар билан пул топаман деб, соғлигингиз, ҳаётингиз ва оилангиз шаънига доғ туширманг! Миллий ғурур ва қадриятларимизни унутманг!

Юсуфхўжа КЕНЖАЕВ,
туман КТМП мудири.
Валижон УСМОНОВ,
КТМП дерматавенеролог шифокори.