Бош саҳифа > Спорт > ТЎДАДА МИНИ ФУТБОЛ МАЙДОНЧАСИ

ТЎДАДА МИНИ ФУТБОЛ МАЙДОНЧАСИ

Кейинги йилларда қишлоқ ёшларининг саломатлигини тиклаш мақсадида жисмоний тарбияни, айниқса футболни ривожлантиришга катта эътибор берилмоқда. Айниқса бу соҳага оид Республика Президентининг Фармон ва қарорлари қабул қилиниб, амалда иш ташкил қилинаётгани қувонарли ҳолатдир.

Шу мақсадда туманимизнинг кўпгина қишлоқларида тадбиркорлар томонидан мини футбол майдончалари ташкил этилиб, ёшлар иштирокида спорт йўналишлари бўйича турли беллашувлар ўтказиб келинмоқда.
Тўдалик Бобур Нишонов қишлоқдаги Политехника касб-ҳунар коллежини тамомлаб кейинги олти йилдан буён тадбиркорлик фаолияти билан шуғулланиб келмоқда – чинни маҳсулотлари ишлаб чиқариш ва безак берувчи ташкилотда қишлоқдошларидан етмиш нафарини иш билан таъминлаган.
Ёш ва изланувчан Бобур яқинда яна бир эзгу ишга қўл урди. Ёшлар учун кичик футбол майдончаси ташкил қилиш мақсадида қишлоқдаги собиқ касалхонанинг ташландиқ ҳолга келиб қолган ҳудудини ноль қийматида сотиб олиб, ишни бошлаб юборди. Икки ой деганда ўз ҳисобидан 25 миллион сўм сарфлаб, кичик футбол майдончасини қуриб битирди. Шу муносабат билан ташкил қилинган маросимга қишлоқнинг кекса отахонларидан бири – иккинчи жаҳон уруши қатнашчиси Абдулҳай ота Азизов ҳамда қишлоқ фаоллари таклиф қилинди. Унда иштирок этган туман ҳокими Тавакалжон Раҳимов қишлоқ ёшларини ушбу мажмуа билан табриклаб, рамзий лентани қирқди.
Маросимда шу қиш-лоқда туғилган, кейинчалик Ўзбекистонда машҳур футбол шархловчиси Давлатжон Турдалиевнинг хотирасига бағишлаб футбол бўйича турнир ўтказилди.