Риштон туманида спортнинг футбол ва мини футбол тури бўйича Давлат хавфсизлиги хизмати кубоги мусобақаларига старт берилди
Бугун тумандаги «Марказий ўйингоҳида 16-30 ёшгача бўлган ёшлар ўртасида спортнинг футбол ва мини футбол тури бўйича Давлат хавфсизлиги хизмати кубоги мусобақаларига старт берилди.
Тадбирда туман ҳокими, ДХХ Риштон тумани бўлими бошлиғи, сектор раҳбарлари ҳамда спортчи ёшлар иштирок этдилар.
Дастлаб, туман ҳокими сўзга чиқиб, мусобақа иштирокчиларга омад тилади. Ёшлар ўртасида футболни оммалаштириш, шунингдек, улар орасидан иқтидорлиларни аниқлаш ҳамда қўллаб-қуватлаш мақсадида ўтказилаётган футбол ва мини-футбол бўйича Давлат хавфсизлик хизмати кубоги ўйинларида ёшларнинг фаол қатнашишларини, мусобақа якунида ғолиб жамоалар муносиб тақдирланишини айтиб ўтди.
Шундан сўнг, ДХХ кубоги футбол бўйича мусобақасига старт берилиб, «Вохим» ва «Бўстон» маҳаллалари жамоалари ўртасида учрашув ўтказилди.
Аброр Деҳқонов,
Ўзбекистон давлат Жаҳон тиллари университети
Халқаро журналистика факультети 4-курс талабаси.