Бош саҳифа > Спорт > Мевазор мусобақа ғолиби бўлди

Мевазор мусобақа ғолиби бўлди

Хабарингиз бор яқинда Гулистон МФЙда ушбу маҳаллада туғилиб вафот этган (марҳум) Расулов Муҳаммадбобурни хотирлаб Расулов Муҳаммадбобур хотирасига бағишланган футбол турнирига старт берилган эди.
Бугун ушбу мусобақанинг финал учрашуви ўтказилди. Ҳал қилувчи ўйинда Мевазор ва Полвонобод МФЙ жамоалари тўқнаш келишди.

Финал ўйини олдидан Фарғона футбол ассоциацияси вакиллари ва туман ҳокими футболчиларга омад тилашди.

Шиддатли тарзда кечган баҳсда Мевазор ёшлари ғалаба қозонишиб, мусобақа ғолиби бўлишди.

Мусобақа якунида ғолиб ва совриндорлар эсдалик совғалари билан тақдирланишди.

Туманимизда бу каби мусобақалар давом этмоқда.

Одилжон Остонов,
Ўзбекистон давлат Жаҳон тиллари университети
Халқаро журналистика факультети 4-курс талабаси.