2022 йил 14 сентябрь куни Марғилон шаҳар ва Олтиариқ тумани тиббиёт бирлашмалари шошилинч тез тиббий ёрдам қабул бўлимининг болалар пости ва юқумли касалликлар бўлимига 3 та давлат мактабгача таълим муассасасида тарбияланаётган болалар – иситма, қайт қилиш, ич кетиши, умумий ҳолсизлик шикоятлари билан ота-оналари томонидан олиб келинган. Юқумли касалликлар бўлимида беморлар шифокорлар томонидан тиббий кўрикдан ўтказилиб, дастлабки алиментар диарея бирламчи ташҳиси билан юқумли касалликлар бўлимига ётқизилган. Беморлар болалар реаниматологи, инфекционист ва эпидемиолог мутахассислари томонидан кўрилган. Дастлабки ташхисга кўра, болаларда овқатдан захарланиш аломатлари мавжуд эмас. Ҳозирда беморларнинг умумий ҳолати қониқарли.
Беморлар билан бир гуруҳда бўлган бошқа болалар стационар шароитда назорат олинган бўлиб, болалар соғлигида касаллик аломатлари йўқ.
Шифохонага ётқизилган тарбияланувчилардан бактериологик текширув ўтказиш учун таҳлиллар олинган ва лабораторияга юборилган. Ҳолат юзасидан бугунги кунда мутахассислар томонидан текширув-суриштирув ишлари амалга оширилмоқда.
Мазкур ҳолат бўйича қўшимча маълумот берилади.
Соғлиқни сақлаш бошқармаси
Ахборот хизмати.