Бош саҳифа > Без рубрики > СОҒЛОМ ОИЛАНИ ШАКЛЛАНТИРИШДА  ТИББИЙ КЎРИКНИНГ АҲАМИЯТИ 

СОҒЛОМ ОИЛАНИ ШАКЛЛАНТИРИШДА  ТИББИЙ КЎРИКНИНГ АҲАМИЯТИ 

Соғлом оила жамиятнинг мустаҳкам пойдеворидир. Оила инсоният наслини пок сақловчи, шаъни ва одамийлигини таъминловчи асосий воситадир. Оила мустаҳкамлигини, ундаги соғлом муҳит барқарорлиги, шубҳасиз, фарзандлар камолоти учун хизмат қилади.

Никоҳланувчи шахслар Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2003 йил 25 августдаги №365-сон билан қабул қилинган тиббий кўрикдан ўтказиш тўғрисидаги қарорига асосан 5-хил касаллик бўйича бепул тиббий кўрикдан ўтказилади.

Никоҳланувчи шахсларни тиббий кўрикдан ўтказишдан асосий мақсад- ирсий ва наслий касалликларни олдини олиш, жамиятда мустаҳкам ва соғлом оилавий муҳитни яратишдан иборатдир. Барча никоҳланувчи шахслар тиббий кўрикдан ўтишлари шарт. Шундан сўнгина тиббий кўрик хулосасига қараб бўлажак оила вакиллари қарор қабул қилишади.

Никоҳланувчи шахсларга ФҲДЁ бўлимига никоҳдан ўтиш учун ариза билан мурожаат қилганларидан сўнг тиббий кўрикдан утиш учун ФҲДЁ бўлими томонидан йўлланма берилади. Никоҳланувчи шахслар тиббий кўрикдан ўтиш учун экстерриториал тамойил асосида ўзларига қулай ва яқин бўлган ҳудуддаги поликлиникалардан тиббий кўрикдан ўтишлари мумкин. Ўзбекистон Республикаси Оила кодексининг 16-моддасида назарда тутилган никоҳ тузишга монелик қиладиган ҳолатлар мавжуд бўлмаган тақдирда, ФҲДЁ органлари томонидан никоҳни қайд этиш белгиланган тартибда амалга оширилади. Никоҳланувчи шахслар 50-ёшдан ошган бўлса тиббий кўрикдан ўз розилиги билан ўтказилади. Никоҳланувчи шахслар 5-хил юқумли касалликлар яъни: рухий, наркологик, захм, сил касаллиги, ОИВ/ОИТС (СПИД) касалликлари бўйича тиббий кўрикдан ўтказилади.

Оила инсон ҳаётининг асосий буғинидир. Оила қурғонини мустаҳкам бўлишини ўйлаб никоҳ олдидан келин куёвни тиббий кўрикдан ўтказиш янги оилани мустаҳкамлигини ва туғилажак фарзандларининг баркамоллигини таъминлайди.

                                                  Риштон туман Адлия бўлими ФҲДЁ бўлими ходими 

                                            Курбонова Нафиса  Хусанжоновна