Бош саҳифа > Туман янгиликлари > Нуронийлар ҳолидан хабар олинди

Нуронийлар ҳолидан хабар олинди

Риштон туманида Ёйилма қишлоғи туман марказидан олисда жойлашган. Бу қишлоқда 3 та умумий ўрта таълим муассасаси жойлашган.

30 сентябрь куни 21-умумий ўрта таълим мактабида «1 октябрь Ўқитувчи ва мураббий куни» катта тантана билан нишонланди. Тадбирга меҳнат фахрийлари, маҳалла фаоллари, ўқитувчилар таклиф қилиндилар. Шунингдек, байрам тадбирида   Риштон туман ҳокимининг маслаҳатчиси, “Нуроний” жаиғармаси туман бўлими раиси Турсунхўжа Абдурахмонов , «Нуроний» жамғармасижамоатчик кенгаши аъзоси Алижон Маҳмудов, Ёйилма МФЙ «Кексалар маслаҳати» гуруҳи раиси А.Абдукаримов иштирок этишди. Байрам тадбирида меҳнатда алоҳида ўрнак кўрсатган бир гуруҳ устозларга фахрий ёрлиқлар ва совғалар берилди.

Шохрух Атахонов,
Ўзбекистон давлат Жаҳон тиллари университети
Медиа ва коммуникациялар факультети 4-курс талабаси.