Ўзбекистон Республикаси Адлия Вазирлиги Фарғона вилояти юридик коллежида умумий ўрта маълумот (11-синф) ва ўрта махсус, касб-ҳунар маълумотига эга бўлган шахсларни тўлов-шартнома асосида ўқишга ҳужжатларни қабул қилиш бошланганлигини маълум қиламиз.
Абитуриентлардан ҳужжатлар 2018 йилнинг 2-25 октябрь кунлари қабул қилинади.
Абитуриентлар томонидан қуйидаги ҳужжатлар тақдим этилиши лозим:
- Юридик коллеж директори номига ариза
- Умумий ўрта (11-синф) ва ўрта махсус, касб-ҳунар маълумот тўғрисида давлат намунасидаги диплом (асл нусхаси) иловаси билан;
- 3,5 х 4,5 см ҳажмдаги 6 дона фотосурат;
- 086-У шакл бўйича тиббий маълумотнома;
- Паспорт ва ҳарбий хизматга алоқадорлиги ҳақидаги ҳужжат нусхаси.
- Яшаш жойидан маълумотнома;
- Меҳнат дафтарчасининг асл нусхаси ёки (иш билан банд эмаслиги тўғрисида МФЙдан маълумотнома;
- Умумий ўрта (11-синф) ва ўрта махсус, касб-ҳунар маълумотининг ҳақиқийлигини аниқлаш мақсадида битирган таълим муассасасининг маълумотномаси;
Фуқаролик шахсини тасдиқловчи ҳужжат (паспорт) асли шахсан кўрсатилади.
МАЪЛУМОТ УЧУН ТЕЛЕФОНЛАР:
73 226-41-26; 73 226-45-52; 73 241-75-30
ҚАБУЛ КОМИССИЯСИ