Риштон тумани “Шинам» тўйхонасида ташкил этилган ифторлик тадбирига туманимизда яшовчи 400 нафардан зиёд кам таъминланган, эҳтиёжманд, ногиронлиги бор бўлган фуқаролар таклиф этилди.
Ифторлик тадбирида «Вақф» хайрия жамоат фонди вилоят филиали вакиллари ва туман ҳокими иштирок этишиб, йиғилганларни муборак Рамазон ойи билан самимий табрикладилар. Муҳтожларга саховат кўрсатиш энг олий фазилат эканлиги билдирилиб, юртимизда саховатпеша инсонларнинг кўплигини таъкидлаб, фонднинг совғаларини эгаларига етказишди.
Ифторлик дастурхонида йиғилганларга ош тортилди. Фонд томонидан совғалар улашилди, пул мукофотлари берилди. Ташкилотчиларга кўп ташаккурлар билдирилиб, дуолар қилинди.
Шохнурбек Шавкатбеков,
Ўзбекистон давлат Жаҳон тиллари университети
Халқаро журналистика факультети 4-курс талабаси.