Риштон тумани прокурори, 2-сектор раҳбари Рашидбек Меҳмонов сектор ҳудудидаги аҳоли томорқаларидан унумли фойдаланиш буйича олиб борилаётган ишларни ўрганилди.
Хусусан, «Зоҳидон» маҳалла фуқаролар йиғинида жами 1 048 та хонадонлар бўлиб, улардаги томорқа майдони 127 гектарни ташкил этади.
Сектор раҳбари аҳоли томорқаларидаги иссиқхоналардан кенг фойдаланган ҳолда бодринг, помидор ҳамда кўкат маҳсулотлари етиштираётган миришкор деҳқонлар билан учрашди.
Бундан ташқари, сектор раҳбари томонидан аҳоли томонидан касаначилик бўйича ҳам ишлар йулга қуйилганлиги кенг эътироф этилди.
Зуҳриддин Юнусов,
Ўзбекистон давлат Жаҳон тиллари университети
Халқаро журналистика факультети 4-курс талабаси.