Риштон – Буюк Ипак йўлида ташкил топган, Фарғона водийсининг энг қадимий шаҳарларидан бири. Қадим замонлардан Марказий Осиёдаги энг йирик ажойиб сирланган сопол буюмлар маркази ҳисобланади. Шаҳар номи жойлашув жойига кўра, кулол тупроғи қизил гил – қизил рангга эга бўлиб, қадимий сўғд “Раш” (“Руш”, “Руши”) – “қизил ер” сўзидан пайдо бўлган.
Риштон жуда бой тарихга ва ўзига хос анъаналарга эга. Манбаларга кўра, Риштон милоддан аввалги III асрда мавжуд бўлиб, водийдаги энг йирик аҳоли турар жойи ва савдо маркази ҳисобланган. Риштон, айниқса, кулолчилик санъати билан шуҳрат қозонган. Бу ерда кулолчилик қадимдан пайдо бўлган ва тараққий этган. Риштонлик кулоллар маҳаллий хом ашёдан сопол идишлар ясаганлар ва уларни мовий ҳамда зангори ранглар билан безаганлар.
Мана, Риштон қуёши яна порламоқда! Бугун туманимиз чинакам гўзал диёрга айланиб бормоқда. Яна ободлик, фаровонлик – бу муқаддас тупроқ эъзозга сазовор, халқи тўкин ҳаётдан шукроналикда яшамоқда. Буларнинг ҳаммаси Мустақиллик шарофатидир.
Биз бугун халқчил ва демократик тамойилларга асосланган янги Ўзбекистон давлатини, эркин фуқаролик жамиятини барпо этмоқдамиз. Шу мақсадда давлат ва жамиятимизнинг сиёсий-ҳуқуқий пойдеворини мустаҳкамлаш, мамлакатни модернизация қилиш, жамоатчилик назоратини кучайтиришга қаратилган кенг кўламли демократик ислоҳотлар жадал амалга оширилмоқда.
Фуқароларнинг ижтимоий муаммоларини ҳал этиб, ҳуқуқий ва қонуний манфаатлари таъминланаётгани Янги Ўзбекистонимизда кейинги йилларда олиб борилаётган инсонпарварлик сиёсати дунё ҳамжамиятида эътироф этилаётгани барчамизни бирдай қувонтиради, ғайратимизга ғайрат, шижоат қўшади.
Инсон учун ҳамиша унинг ҳуқуқи, эркинлиги ва қонуний манфаатларидан муҳим қадрият бўлмаган. Мамлакатимизда айнан бу борада кенг кўламли демократик ислоҳотлар амалга оширилмоқда.
Тан олиш керакки, кейинги йилларда камбағалликни қисқартириш, хотин-қизлар бандлиги масаласи, аҳоли орасида кичик бизнес ва хусусий тадбиркорликни кенг қўллаб-қувватлаш ишларини самарали ташкил этилаётгани одамларимиз ҳаёти фаровонлашишига хизмат қилмоқда.
Юртбошимиз ташаббуси билан наинки нурли манзиллар, балки шу ерда яшаётган турли миллат ва элат вакилларидан иборат халқларнинг бугун оташ қалби сурурга, ғурурга, фараҳга тўлди. Қад ростлаган муҳташам бинолар, обод турар жойлар, боғ-роғлар энди мана-ман деган ўзи каби қишлоғу шаҳарларни ҳайратга чўмдирадиган даражада обод этди. Бугун Риштонга талпинаётган зиёратчилар, саёҳатчиларнинг оқими асло тўхтагани йўқ.
Ҳар бир риштонлик юртни обод қилиш ишқида меҳнатга чоғланган. Ҳудудимизнинг ҳар гўшасида бунёдкорлик истагидаги ҳамюртларимиз эрта тонгдан барчани хайру баракага, зафарга чорлайди.
Ҳар бир маҳалла мақтана оладиган даражага етиб бормоқда. Йиллар давомида қалқиб турган муаммоларга бирин-кетин ечим топилаётгани, олдингидай узоқ-узоқларда эмас, шундоқ ёнгинасида иш ўринлари ва бошқа қулайликларга эга бўлаётган риштонликларнинг яхши яшаш орзуси бугун юз-қўзидаги тафтида, шижоату шаҳдида кўринади.
Янги ва чароғон масканларда бугун улкан мақсадларни кўзлаб бахтни, ҳудудга туҳфа этилган меҳрни, ободликни оқлашдек шарафли масъулият одамларни Янги Ўзбекистон тараққиётига ўз ҳиссасини қўшишга даъват этаверади.
Аброр ДЕҲҚОНОВ.