Бош саҳифа > Без рубрики > Аҳоли мурожаатлари асосида

Аҳоли мурожаатлари асосида

Туманимизда маҳаллий йўллар ҳолатини яхшилаш, уларни жорий таъмирлаш ва асфальтлаш ишлари жадаллик билан давом эттирилмоқда.
Аҳоли мурожаатлари асосида туман йўлсозлари томонидан “Оқ олтин” маҳалла фуқаролар йиғини ҳудудидаги ички йўллар равон ва соз ҳолатга келтирилмоқда.
Туман ҳокимлиги ва Ўзбекистон Президентининг тумандаги халқ қабулхонаси томонидан ушбу ҳудудни «маҳаллабай» ўрганиш жараёнида аҳоли мурожаатлари асосида ички кўчаларни асфальтлаш масаласи кўтарилган эди.
Ушбу мурожаат қисқа фурсатда ижобий ҳал этилиб, мазкур маҳалла ҳудудидаги ички йўлларни таъмирлаш ишлари бошлаб юборилди.
Манзилли дастур асосида маҳалла ҳудудидаги Оқ олтин кўчасининг 600 метр қисмига тўлиқ асфальт ётқизилди.
Туман ҳокимлигининг ташаббуси билан маҳаллалар ҳудудларида босқичма-босқич ободонлаштириш, ички йўллар ҳолатини яхшилаш, уларни жорий таъмирлаш ишлари давом эттирилмоқда.

Элёр Аҳмедов.