Бугунги кунда туманимизда юз билан юзлашган нуронийлар умргузаронлик қилиб келмоқда. Ана шундай онахонлардан бири 1923 йил 11 январь куни Риштон туманида туғилган Паттинисо ая Қодировадир.
Паттинисо ая меҳнат фаолияти давомида фидокорона ишлаган. Ҳозирда Риштон тумани “Фаровонлик” маҳалласида энг файзли ва намунали хонадонида яшаб, фарзандлари, кўплаб невара ва чевараларининг ардоғида ҳамда эъзозида умиргузаронлик қилмоқда. Маҳалладошлари, қўшнилари ва ёшларнинг ҳурмат ва эътиборида бўлиб кексалик гаштини сурмоқда. Бугун 100 ёшни қарши олган онахон узоқ умр кўриш сабабини доим ҳаракатда бўлиш, ҳалол меҳнат қилиш ва яхшиликка интилишда деб билади.