Бош саҳифа > Без рубрики > “Биз бир бўлсак – ягона халқмиз, бирлашсак – Ватанмиз!”

“Биз бир бўлсак – ягона халқмиз, бирлашсак – Ватанмиз!”

Президентимизнинг “Биз бир бўлсак – ягона халқмиз, бирлашсак – Ватанмиз!” дея таъкидлаган эзгу даъватлари асосида, бугун мамлакатимизда илк бор “Маънавият марафони” бўлиб ўтмоқда.

Барча жойларда бўлгани каби Риштон туманида ҳам эрта тонгдан “Биз бир бўлсак – ягона халқмиз, бирлашсак – Ватанмиз!” ғояси асосидаги
“Маънавият марафони”га старт берилди.

Мазкур йирик маънавий-маърифий тадбирни ўтказишга туманимизда пухта тайёргарлик кўрилган бўлиб, тадбирнинг очилиш маросими Маданият марказида “Ватаним байроғини баланд кўтараман!” шиори остида бўлиб ўтди.

Тадбирда туман ҳокими Б.Ҳолиқов ва тегиш идораларнинг масъуллари, шунингдек фаол ёшлар ва кенг жамоатчилик вакиллари иштирок этишди.

Тадбирни туман ҳокими Б.Ҳолиқов очиб, барчани байрам билан табриклади.

Шундан сўнг Маданият бўлимининг хонандалари томонидан мусиқий дастур намойиш этилди.

Эслатиб ўтамиз туманимиз бўйлаб мазкур лойиҳа доирасида “Бахтли болалик”, “Китоб – билим булоғи”, “Маҳорат дарси”, “Касб-ҳунар олимпиадаси”, “Касбим – фахрим”, “Яшил келажак”, “Инсон қадри”, “Етакчи экспресс”, “Спорт – тинчлик элчиси” каби мавзуларда 10 та акция, кўргазмали танловлар, китоб ярмаркалари, бадиий­адабий кечалар, спорт мусобақалари ҳамда концерт дастурлари ўтказилиши назарда тутилган.

Шунингдек, “Эркин ёш авлодлар сенга зўр қанот!” лойиҳаси доирасида барча таълим муассасаларида биринчи дарс Ўзбекистон Республикаси Давлат мадҳияси билан бошланиб, мактаб ҳовлисида байроқ кўтариш тадбирлари бўлиб ўтди. Туман Маданият бўлимида “Бу китобни ҳар бир инсон ўқиши керак” ғояси остида китоблар кўргазмаларини ташкил этиш ва “Миллий қадриятлар миллат кўрки” шиори остида миллий либослар кўргазмасини ўтказиш ҳамда тумандаги барча умумтаълим мактабларида собиқ ўқувчилар иштирокида “Қадрдон мактабимга китоб совға қиламан” акциялари бўлиб ўтмоқда.