Риштон туманида ёшларга ажратилган ерлардан «Бир контур-бир маҳсулот» тамойили асосида самарали фойдаланиш бўйича семинар ташкил этилди.
🔷 Соҳибкор МФЙда ўтказилган семинарда туман ҳокими Баҳодиржон Холиқов, туман ҳокими ўринбосари Зарифжон Умаров, Ёшлар ишлари агентлиги туман бўлими раҳбари Илёс Аминов ҳамда онлайн аукцион орқали ер майдонлари ажратилган ёшлар ва 2024 йилда ер олиш истагида бўлган алоҳида тоифадаги ёшлар иштирок этдилар.
🔷 Семинарда сўз олган туман ҳокими ёшларга ажратилган ерлардан унумли фойдаланиш, “Бир контур-бир маҳсулот” тамойили асосида аҳоли истеъмолига талаб юқори бўлган маҳсулотларни етиштириш, экспорт қилиш ҳамда Давлат раҳбарининг 2024 йил 5 апрел кунги “Ёшларга ер ажратиш орқали уларнинг даромадларини ошириш ва бандлигини таъминлаш, шунингдек, янги ер майдонларини ўзлаштириш чора-тадбирлари тўғрисида” ги ПҚ-153-сонли Қарорида белгиланган вазифалар, ёшларга берилаётган имтиёзлар ҳамда мазкур қарорга асосан Риштон туманида 350 гектардан кўпроқ ер майдонлари тумандаги ёшларга ажратилиши юзасидан маълумот берди.
Хумоюн Орзуқулов,
Ўзбекистон давлат Жаҳон тиллари университети
Халқаро журналистика факультети 4-курс талабаси.