Бош саҳифа > Жамият > ОИЛА-МУҚАДДАС ДАРГОҲ

ОИЛА-МУҚАДДАС ДАРГОҲ

Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш. Мирзиёвнинг “Хотин-қизларни қўллаб-қуватлаш ва оила институтини мустаҳкамлаш соҳасидаги фаолиятини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги 5325-сонли фармонида оила муносабатларига алоҳида эътибор берилган.

Оила институтини мустаҳкамлаш бўйича “Соғлом оила-соғлом жамият” консептуал ғоясини ҳаётга тадбиқ этишга йўналтирилган ягона давлат сиёсатини олиб бориш, бу соҳада норматив-ҳуқуқий базани янада такомиллаштириш учун бир қатор таклифларни ишлаб чиқиш ва ҳар бир туман, шаҳарда “Оила” марказларининг ташкил этилиши оилаларда соғлом турмуш тарзини шакллантиришга қаратилган муҳим қадамдир.
Дарҳақиқат, ўтган йилларга назар ташлайдиган бўлсак, ёш оилалар орасида ажримлар сони кўпайиб кетди. Бунинг асосий сабаби қайнона-келин, қуда-андалар ўртасидаги келишмовчиликлар бўлиб, майда-чуйда гап-сўзлар келажагимиз бунёдкорлари бўлган фарзандларимизнинг тирик етим бўлиб қолишларига арзимайди.
Тўй-ҳашамлардаги ортиқча сарф-чиқим, дабдабалар, манмансирашлар ҳам ажримларга сабаб бўлаётгани ачинарлидир.
Ҳар доим онам:- “Чумчуқнинг ҳам уйи бузилмасин, битта оила бузилса арши аъло титрайди”,-деб таъкидлаб қўярдилар.
Юқоридаги Фармонда белгилаб берилган устувор йўналишлар асосида барчамиз бир ёқадан бош чиқариб курашсак, ажримлар сони камайиши турган гап.

Умринса АБДУВОҲИДОВА,
Полвонобод МФЙ мутахассиси.